Каталог статей из сборников научных конференций и научных журналов- Ўқитувчи ижодкорлиги – дарс самарадорлигининг муҳим омили

К-02.10.18
10.02-11.02.2018

Ўқитувчи ижодкорлиги – дарс самарадорлигининг муҳим омили

Г. Ташметова, катта ўқитувчи

Тошкент Тиббиёт Академияси,

Тошкент ш., Ўзбекистон

 

Дарс жараёни ўта мураккаб бўлиб, ўқитувчи жуда кўп педагогик омилларни ҳисобга олиши керак: дарс куннинг қайси қисмида ўтади, ўқувчининг мияси чарчамаган дастлабки соатлардами ёки охирги соатлардами: мавзу мазмунининг мураккаблиги қандай; ушбу мавзуни ўқувчилар мустақил билиш фаолиятларини шакллантиришдаги роли ва ҳоказо. Шу сабабли ўқитувчи олдида доимо қуйидаги муаммолар туриши лозим.

1. Нима сабабдан дарс ҳар хил ўтади?

2. Нима сабабдан дарсларнинг натижалари ҳар хил?

3. Нима сабабдан муайян дарс бир ўқув гуруҳида аъло даражада ўтади ва бошқа гуруҳда шу дарснинг ўзи барбод бўлади ёки муваффақиятсизликка учрайди?

 

Ҳатто ўқитувчининг ўзи ҳар хил дарсларида ўзини бошқача тутиши мумкин, улар таниб бўлмайдиган, худди бошқа одамларга ўхшаб қоладилар.

Дарс - бу ижодкорлик, лекин ижодкорлик фақат ўқитувчи учун эмас, балки аввало бор ўқувчи учун ҳам ижодкорликдир. Ўқувчини дарсда фаол қатнашмаслиги дарснинг муваффақиятсиз бўлишига олиб келади.

Ўқитувчи дарсда ўқувчилар ҳамкорлигисиз қанчалик меҳнат қилмасин, у дарсда яккаланиб қолган ҳолда ўзига ўзи дарс ўтади.

Дарс ҳар бир ўқувчини ижодкорга айлантириш, уларни дарсда фаол бўлишга, қатнашишга, доимо фикрларни баён этишга тайёрликлари - ўқитувчининг педагогик маҳоратини белгилайди.

Бундай ўқитувчи ўқувчини билим олишга қизиқтира олиши, ундаги яшириниб ётган мотивацияларини рўёбга чиқариши, бунинг учун кўнглига йўл топиши лозим.

Аввал қизиқтириш, сўнгра ўргатиш лозим.

Ўқитувчининг фикри ва сўзи ўқувчиларни етаклаши, уларни ўйлаш, мустақил фикрлаш, хулоса чиқариш ва ҳар гал янгидан-янги қонун ва қоидаларни фаол очишга имконият яратиши керак. Бунинг учун ўқитувчи фақат дарс мавзусини ҳар хилда қизиқарли маълумотлар билан бойитиши, ўқувчиларни фикрлаши учун муаммоли вазиятлар ҳосил қилиши, уларда ўрганилаётган мавзуга қизиқишини уйғотиш лозим.

Дарснинг муваффақияти ва сифати ўқув гуруҳини муайян мавзуни ўрганишга мойил қилиш, уларни янги мавзуни қабул қилишга тайёрланиш диққатни жалб қилишга жуда боғлиқ бўлади. Шунинг учун ўқувчиларни янги материални қабул қилишга тайёрлаш керак.

Агар ўқувчи гап нима ҳақида бораётганини тушунмаса билим олишга бўлган муносабати ва қизиқиши тезда сўнади. Бизнингча мустаҳкам билим бўлиши учун ҳар бир дарсда ўқувчилар билан ўтилган мавзу бўйича савол-жавоб ўтказилиши лозим ва шу йўл билан ўқувчилар билимини мустаҳкамлаб олиш мумкин. Маълум бўлган материалдан номаълумга ўтиш кўпригини қўйиш учун ўқувчиларга мазкур фан бошқа фанлар бўйича ўтилган мавзуларга қайтиб келиш учун ўқувчиларга уйга вазифа берилиши лозим. Ўқитувчининг маҳорати кимга нимадир тушунарсиз бўлганлигини ўз вақтида аниқлаб, олишдан иборат. Ўқувчиларга нимани ўрганаётганларини фаҳмлаб олишларига, назарий билимларини амалда қўллашларига имконият яратиш ва ўргатиш лозим. Дарсни шундай жиҳозлаш керакки, ўқувчилар ўз қўллари, ақли, идроки билан ҳар хил схема, тарқатма материаллар, ўйинлар, масала ва мисоллардан фойдаланган ҳолда мустақил ишлашларига шароит яратилган бўлиши керак. Ўқувчи билимларни ютиб олувчи наханг эмас, балки-машъалдир, уни ёқиш, аланга олдириш лозим ва шу алангани узлуксиз ушлаб туриши лозим. Ўқитувчи шундай бўлиши керакки -ўқувчиларга билимлар асосини бериш билим олишга бўлган қизиқишини аланга олдириш, билим олиш йўлларини ўргатишдан иборат. Шунда ўқувчи эришилган натижалар билан кифояланиб қолмай, келажакка умид билан қарайдиган бўлади ва ёшликда ёқилган машъал боланинг бутун ҳаёти давомида ёниб туради.

Ўқувчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини фараз ва гумонларини ҳамда таклифларини айтишга қўрқмасликлари керак. Агар бу ишни билими паст ўқувчи ҳам бажаришга журъат этса, мақсадга мувофиқ бўлади ва уларни дарс жараёнида бунга жалб этиш лозим. Ҳар доим зеҳнли ва зийрак ўқувчилар билан савол-жавоб ўтказавериш мақсадга мувофиқ эмас, шундай қилиш керакки, энг уятчанг ва ўртача ўзлаштирувчи ўқувчилар ҳам ўз фикри ва мулоҳазаларини эркин сўзлаб берсин. Савол-жавоб дўстона олиб борилиши лозим.

Ўқитувчи ўқувчиларда мавжуд бўлган фанлардан қўрқиш, ўз кучига ишонмаслик, ҳиссиётларини бошқара олмай ўзини йўқотиш, бефарқлик ҳолатларидан қутқаришлари керак ва уларда ўз имкониятлари мавжудлигига мунтазам равишда ишонч туғдириб бориши лозим.

Бунда яна бир нарсага эътибор бериш керак, ижтимоий ишлаш, бутунлай эркинлик, нимани хохласа шуни қиламан дегани ҳам эмас. Ижодий ишлаш таълим-тарбиянинг айрим масалаларини услубий ёки назарий жиҳатдан белгилаб беришни назорат қилишни ва бошқаришни инкор қила олмайди. Буни эса шаблонлаштириш билан алмаштириш керак эмас. Ижодий ишлаш учун шароит яратиш, бу жараённи бошқариш ва йўналтириш муҳимдир. Касбий фаолиятларни ўзига хос хусусиятларини ўрганиш шуни кўрсатадики, ҳар қандай фаолият санъат ё технология даражасида бўлиши мумкин.

Библиографик рўйхат

  1. Каримова В. М. Оилавий ҳаёт психологияси: Ўкув қўлланма. – Т., 2006.
  2. Практическая психология образования; Учебное пособие 4-е изд. / Под редакцией И. В. Дубровиной. – СПб.: Питер, 2004.
Полный архив сборников научных конференций и журналов.

Уважаемые авторы! Кроме избранных статей в разделе "Избранные публикации" Вы можете ознакомиться с полным архивом публикаций в формате PDF за предыдущие годы.

Перейти к архиву

Издательские услуги

Научно-издательский центр «Социосфера» приглашает к сотрудничеству всех желающих подготовить и издать книги и брошюры любого вида

Издать книгу

Издательские услуги

СРОЧНОЕ ИЗДАНИЕ МОНОГРАФИЙ И ДРУГИХ КНИГ ОТ 1 ЭКЗЕМПЛЯРА

Расcчитать примерную стоимость

Издательские услуги

Издать книгу - несложно!

Издать книгу в Чехии